Суннатдагидек намоз ўқиш

Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ Абу Ҳанифа мазхабида намоз ўқиб келяпман. Лекин бир видео роликда кўрдим. Ибн Боз раҳматуллоҳу алайҳни шогиртлари суннатга мувофиқ намоз ўқишни кўрсатдилар. Суннатга мувофиқ намоз ўқиш ҳозирги мен ўқиётган намоз билан фарқ қилар экан. Шунга сиздан сўрамоқчи эдим мазхабга тўғри келмаса ҳам суннатга мувофиқ намоз ўқисам бўладими? Агар шундай ўқисам масхабдан чиқан бўламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳабидагилар ҳам айнан суннатга мувофиқ намоз ўқишади. Сиз шу суннатга амал қилаверинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларни бир неча ҳил ўқиганлар. Сиз айтган киши ўшалардан бир турини кўрсатиб берган бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:34 | Савол-жавоблар | 138 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar