Тахоратни бошидан қилинадими
Ассалому алайкум! Тахорат олаётган пайтда тахоратни бузадиган амаллар бўлса(масалан тиш милки қонаса) бошидан тахорат олиш керакми ёки ўша азондан бошлаб ювиниш керакми?2. Мен бир жойдан ( аниқ билмайман) эркак киши бомдод номозни иложи борича кечроқ ўқиш керак деб ўқиб қолдим,шу ростми? Шу ҳақда маълумот берсангиз.3 Мени бир кичкина синглим бор . У номоз ўқиётган пайтимда мен ёнимга келиб менга ўхшаб номознинг бази харакатларини қилади. Ва базан олдимдан ўтиб кетади. Бу пайитда номозим бузулмайдими? (Хали гапларимга яхши тушунмайди)4 Номоз ўқиётган пайтимда хаёлим базан бошқа нарсаларга чалғиб кетади шуни йўқотиш учун нима қилишим керак?5 Номознинг хар бир ракатини жуда паст овозда овоз чиқариб ўқисам бўладими( чунки базан чалғиб қоламан)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Масалан таҳорат олмоқчи бўлган одам аввал қўлини ювади. Шу билан унинг қўли таҳоратли бўлади. Кейин оғзини чайқайди, шу билан оғзи таҳоратли бўлди. Бурнига сув олади, бурни таҳоратли бўлади. Сўнг юзини ювади, юзи таҳоратли бўлади. Шариатимизда қон чиқиши таҳоратни кетказади. Шунинг учун қон чиқиши билан уни юқорида ювиб таҳоратли жойларини таҳорати синади ва бошидан бошлаши керак бўлади.2). Эркак киши имкон борича жамоат билан ўқиши керак. Қолгани эътиборли эмас.3). Бузилмайди.4). Интернет каби нарсалардан узоқроқ бўлиши керак. 5). Ўзи эшитадиган даражада пичирлаб ўқиш керак. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:33 | Савол-жавоблар | 187 | Турли саволлар