Савдо хақида

Ассалому алайкум! Металл маҳсулотлар соҳасида ишчи булиб ишлайман ойлик оламан, хужайним менга қўшимча даромадга эга булишим учун: агар махсулотимизга мижоз топсам 1090 сўм сотиладиган махсулотимизни манга 1085 сўмга деб, қолган фойдани ўзинга десалар бу иш билан шуғулланишим жоизми? Ахамиятли жихати мен ўзим сотиб олиб кейин сотмаяпман (чунки катта миқдор) мижозга сотиш жараёнида фойда кўраман, шу халолми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингизда йўқ нарсани сотишингиз мумкин эмас. Хўжайнингизнинг номидан вакил бўлиб сотиб беришингиз ва бу учун ҳақ олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг:https://fiqh.uz/maqola/602

14 Май 2022, 13:08 | Савол-жавоблар | 155 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar