Ҳайвонларни оғриқсиз сўйиш

Ассалому алайкум! Ҳайвонларни, масалан ҳўкизни махсус препаратлар билан чуқур уйқуга кетказиб, кейин уни сўйиш мумкинми? Яъни, ҳайвон чуқур уйқуда бўлади, бироқ, тирик бўлади. Шундай ҳолатда уни сўйса ҳалол бўладими? Бу саволдан мақсад шуки, ҳайвон суйишда оғриқни сезмаслигини таъминлаш. 2. Савол шуки парранда ёки ҳайвонни гильотина усулида сўйса, яъни уни ҳалқумидан буғизламасдан, бирдан тезлик билан бошини олиб ташласа, ушбу ҳолатга шариатни ҳукми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Жониворни хушидан кетказиб кейин сўйиш жоиз эмас. Сиз 1400 йилдан бери мусулмонлар сўйиб келаётган услубда сўйинг.2). Тиғ билан сўйиш шарт. Қўл ёки бошқа нарса билан узиб ташласа ҳаром ўлган ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 13:22 | Савол-жавоблар | 140 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar