Ёшлик пайтимда меники деб ўйлаб олган пулим

Ассалому алайкум! Бу воқеага 10-15 йил атрофида вақт бўлган. Ёшлик пайтимда бир йўловчи машинада манзилимга келиб пулини бериб тушаётим қарасам мен ўтирган ўриндиқ устида 500 сўм пул турган экан. (У пул меники эканлигига ишончим комил эди. ўша пайт шафёрнинг ёнидаги ўриндиқда ўтирган эдим) Ва мен "ийи пулим тушиб қолибди деб у пулни олдим ва шафёр ҳам кўриб индамади.(ҳақиқатда у пул меники деб ўйлаган эдимда) Сўнг уйга кириб кетаётиб қарасам бошқа жўнтагимда 500сўм пул турибди ва кўнглимга ғашлик тушди. Кейин аҳли илм қўшнимдан шу ҳақида айтиб берган эдим у пулни эҳсон қилиб юбор деди (у инсонни номидан эҳсон қил деганми ёқми эслаёлмайман). Ва у айтгандай қилдим. (у пулни эҳсон қилиб юбордим шекли унисиниям аниқ эслолмайман) Мен энди қандай йўл тутай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда ўша пул эгасини топиб, унга қайтаришингиз лозим. Агар топишни имкони бўлмаса, унинг номидан эҳсон қилиб юборасиз. Агар эгаси топилиб қолса, тўлаб берасиз. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 14:02 | Савол-жавоблар | 136 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar