Ҳадисдаги сўзнинг маъноси

Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр ахлидан сўранг аъзолари Абу Саид Худрий розияллоҳу анхудан ривоят қилинади. Бўри қўйларни олдига борди ва қўйлардан бирини олиб қочди. Буни кўрган чўпон бўрини қувиб етди ва бўридан қўйни тортиб олиб қўйди. Шунда бўри 2 ойигини узатиб думини устига ўтириб чўпонга гапира бошлади. Аллоҳ таоло менга ризқ қилиб берган нарсани тортиб олгани Аллоҳдан қўрқмайсанми деди. Шунда чўпон во ажабо бўри одамга ўхшаб сўзласая деди. Шунда бўри чопонга қараб мен сенга бундан хам ажойиб нарсани хабарини берайми деди. Ясрибда Муҳаммад одамларга бўлиб ўтган нарсалар хақида хабар бермоқда деди. Шунда чўпон пода хайдаб Мадинага йўл олди. Мадинага етиб бориб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни тўплашни буюрди. Одамлар тўплангандан кейин чўпонга қараб, бўлиб ўтган воқеани сўзлаб бер деди. Шунда чўпон воқеани сўзлаб берди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам у тўғри айтяпти Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, одамлар хайвон билан киши қамчисини учи билан ёки оёқ кийимини боғичи билан сўзлашмагунча қиёмат қоим бўлмайди дедилар. Шу ерда қамчисини учи ёки оёқ кийимини боғичи деганда нима назарда тутилган? Жавоп учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳозир тараққиёт шу даражага етдики, инсоннинг  оёқ кийими ҳам уни қаерда турганини, нималар билан машғул бўлиб турганини айтиб турадиган ва расмга олиб турадиган бўлди. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 20:36 | Савол-жавоблар | 190 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar