Сотилган уйнинг бузилиши ҳақида

Ассалому алайкум! Устозлар, мени уйим бузиляпти. Шу сабаб, бир инсон билан уйни нархлаб келишдим. У одам менга келишилган пулнинг ярмини бўнак (аванс) қилиб берди. Уйнинг материалларини бузиб олиши керак эди. Мен уйни бўшатиб қўйган эдим, орадан уч кун ўтди, у одам эса бузишни кечиктирди. Бошқа жойда ҳам иш олганман, ишчиларим оз, ҳадемай сизникига ҳам ўтаман, деган эди. Лекин уйим давлат томонидан  бузиб ташланди. У одам ҳеч нарса ололмади, шунга унинг пулини қайтаришим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аслида сиз бўшатиб ҳоли қилиб қўйган бўлсангиз, пулнинг сизда қолиши ҳалол. Қайтариб берсангиз ҳам яхши. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 21:32 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar