Кредит олсам бўладими
Ассалому алайкум! Биз оилада 5 киши турамиз. Қайнона-қайнотам, қайнукам, хўжайиним ва ўзим. Учовлари ҳам ишлашади, мен билан қайнукам эса ҳали студентмиз, иккаламиз ҳам контрактда ўқиймиз. Тошкентда ижарада турамиз. Хўжайиним ва қайнона-қайнотамнинг топишлари унча яхшимас. Учовларининг бир ойлик топганлари ижара тўловларинию, еб-ичишни қоплайди, холос. Ойни охирига бориб пулсизлик муаммоси ҳам учраб туради. Саволим шундан иборатки, бизни шароитимизда кредитга уй олсак бўладими? Уйни пулини тўплашга шароитимиз етмайди чунки пул ўзимиздан ортмаяптику. Ижара, солиқ, коммунал тўловлар учун тўлаётган пулимизни кредит учун тўласак бўлмайдими? Бунга хўжайинимла кредит ҳаром деб қаршилик кўрсатяптилар. Ахир қачонгача ижарада турамиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кредит бу рибонинг бир туридир. У бирор вазиятда ҳалол бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам!
23 Май 2022, 10:56 | Савол-жавоблар | 177 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кредит бу рибонинг бир туридир. У бирор вазиятда ҳалол бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам!
23 Май 2022, 10:56 | Савол-жавоблар | 177 | Турли саволлар