Савдо чекини бермаслик учун жарима
Ассалому алайкум! Хабарингиз бор давлат бюжети асосан солиқлар орқали тўлдирилади ва бу маблағлар кейинчалик ижтимой соҳалар таълим медицина ва турли хил нафақалар ва ҳ. ларга йўналтирилади. Солиқларнинг катта қисми эса ўз навбатида савдо билан шуғулланувчи ва бошқа хизмат кўрсатувчи муассасалрнинг тушумидан ундирилади. Мисол келтираман: бир дўкон бир кунда 1 000 000 сўм савдо қилса ва ушбу маблағларни тўлиқ савдо чеки уриб банк орқали айлантирса ундан маълум миқдорда даромад солиғи олинади. Агар дўкон 1 000 000 сўм савдо қилсаю 500 000 сўмга чек урса шу қисмига солиқ солиниб қолган 500 000 сўмига чек урмаса бу маблағ солиққа тортилмай қолади яъни яширин иқтисодиёт ҳолати содир бўлади. Ҳозирги кунда бир қисм "тадбиркорлар" чек урмаслик йўлини танлашмоқда ва баъзида ушбу тадбиркорларнинг ҳатти ҳаракатлари ҳақида харидорлар солиқ идораларига мурожаат қилишга мажбур бўлишмоқда (жамоатчилик назороти) ва натижада ушбу тадбиркор савдо қоидаларини бузганлиги учун жаримага тортилишига сабаб бўлада, мурожаат қилган фуқарога давлат томонидан мукофот сифатида маълум миқдорда маблағ тўлаб берилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб 4 та саволим бор. 1. Шариатимизда солиқ тушунчаси борми? 2. Тадбиркорнинг солиқ тўлашдан қочиши шариатимизда қандай баҳоланади? 3. Юқоридагига ҳолатда давлат томонидан фуқарони рағбатлантириб берилган мукофот ҳалолми? 4. Мурожаат қилган фуқаро сотқин ҳисобланмайдими? Узр саволи чўзилиб кетти, имкон бўлса тўлиқроқ тушунча берсангиз чунки бу мавзу ҳозир жуда долзарблашяпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон одамнинг мақсади камчилик ва хатоларни ислоҳ қилиш бўлиши керак. Шунинг учун бирор камчилик ёки нотўғри ишни кўрганида тезда чақимчиликка ўтмасдан ўша хатоликни ислоҳ қилиш йўлларини қилиши керак. Албатта бунда аввало ўша хатони қилган жойни ўзидагиларга айтиб тўғрилашга ҳаракат қилинади. Агар тўғриламаса кейин чора кўрадиган органларга айтса бўлади. Валлоҳу аълам!
23 Май 2022, 10:56 | Савол-жавоблар | 198 | Молия ва тижорат