Бел чурраси бор одамнинг ғусли

Ассалому алайкум! Мени бўйнимда ва белимда чурра бор, яъни грыжа. Даво талабида анча шифокорларга борганман, лекин натижаси бўлмади. Бир шифокорни тавсия қилишди, унинг муолажаси сабаб одамлар шифо топишмоқда. Муолажа давомида грыжа жойига, умуртқа поғонага дори суртилади, лекин шарти шу дори суртилган жойига бутун муолажа давомида умуман сув тегиш керак эмас, акс холда дори таъсир қилмайди. Муолажа бир неча ой давом этади (тахминан 7-8 ой). Ғусл вожиб бўлган ҳолда қандай адо этишим керак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бошқа шифокорлар билан ҳам маслаҳат қилинг. Агар ҳамма шифокорлар шу гапни айтишса, ювиш мумкин эмас жойни пластырлаб ғуслни қилиб пластыр устига масҳ тортасиз. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 09:28 | Савол-жавоблар | 169 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar