Эътимод таърифи
Ассалому алайкум! "Ҳислатли ҳикматлар шарҳи" китобининг 1-жузи 49-50-бетлардаги қуйидаги иқтибосни тушуна олмадим: "Эътимод қувватни бир нарсага боғлаб қўйишдир. У нафсни мақсадга эриштирадиган нарсага чорловчидир. Унинг ҳосил бўлгани аломати эътимод қилинган - суянилганни устун қўйиш, олдинга юриш ва орқага қайтишда унга назар солишдир. Бу масалада одамлар уч тоифадан иборатдир: 1. Амалига эътимод қилувчи. Хавфу ражода амалга боғлиқлиги учун унинг мақоми Исломдир. 2. Аллоҳ таолонинг фазлига эътимод қилувчи. Олдинга интилиш ва ортга тисланишда қудратга боғлиқ учун унинг мақоми иймондир. 3. Азалий қисматга ва чиқарилган ҳукмга эътимод қилувчи. Ўз ҳолига шоҳидлиги учун унинг мақоми эҳсондир." Иқтибос тугади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолони таниган инсонлар бирор тоат-ибодатни бажарсалар унинг эвазига савоб кутмайдилар. Чунки ўзларини ўша амални қилувчи деб кўрмайдилар. Кенгчиликда ҳам, танг ҳолда ҳам фақат У зотнинг ўзини кўрадилар, унинг буйруғига қарайдилар, унинг ҳайбатидан қўрқадилар ва унинг ҳузурида унс топишни илинжида бўладилар. Бошқалар эса Аллоҳ билан эмас балки ўз нафслари билан ўралиб қолгандирлар. Чунки қилаётган амалларини ўзлариники деб кўрадилар. Уни Аллоҳдан эканидан жоҳил қоладилар. Амаллари учун Аллоҳдан савоб ва мукофот таъма қиладилар. Амалларининг кўпайгани сари унга суяниб, хотиржамликни ҳис қила бошлайдилар. Улардан бирор гуноҳ ё тойилиш содир бўлса, амалга суянганлари туфайли Аллоҳдан умидлари озаяди. Солиҳ амалларини ўзларининг суянган тоғи деб биладилар. Кимдаки ўзида шу ҳолни кўрса ўзининг ҳаддини билсин. Амаллари кўплигидан ўзини Аллоҳнинг муқарраб бандаларидан деб санаб қўймасин. У авом инсонлардандир. Валлоҳу аълам!
23 Май 2022, 11:03 | Савол-жавоблар | 138 | Руҳий тарбия