Майда ўрилган сочлар

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, излаш хизматидан фойдаланиб шуни тушундимки, жунуб холатдан сўнг ғусл қилишда сочлар махкам (майда) ўрилган бўлса, ечилмайди. Менинг сочларим майда ўрилган. Ҳайздан покланиб ғусл қилишда хам шундай сочларни ечмаса бўладими? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Йўқ. Ҳайздан покланишда ечишингиз шарт. Жанобатдан ғусл олишда майда ўрилган бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:22 | Савол-жавоблар | 154 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar