Сехр олдириш

Ассалому алайкум! Яқинда бир қариндош танишим едирилган сехрни олдирганини айтди. Ва менга ҳам сенда ҳам уйингда ҳам сехр бор экан деганди. У аёлни уйига олиб борганида турли жойлардан ўралган нарсаларни пичоқ б.н қидириб топипди. Оғзидан ҳам кичик -кичик майда қора нарсалар чиқибди. Мени ҳам боришимни тавсия қилди. Аммо мен у аёл фолбинми йўқми билмаганим учун сизлардан сўраш афзал деб билдим. Қариндошимдан у аёл 200. 000 олибди. сехр олдиришни 2хил йўли ё Қуръон билан ё унга ўхшаган бахшига бориб олдириш йўллари бор экан. Нима қилишни билмаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Борманг. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:04 | Савол-жавоблар | 169 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar