Номоз ўқиётганда кулиб юборса

Ассалому алайкум! Устозлар, номоз ўқиётган пайитда кулиб юборса номоз бузулади деб эшитганидим ва ёнидаги одам эшитадиган даржада бўлса тахорат ҳам бузулишига олиб келади деб эшитганидим. Шу гаплар тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! "Кифоя" китобида қуйидагича келади.
Балоғатга етган кишининг тўла-тўкис намозда қаҳқаҳали кулиши.
Бунда қасдан кулса ҳам, ихтиёрсиз кулса ҳам, барибир.
Қаҳқаҳа ўзига ва яқинида турганларга эшитиладиган кулгидир. Тиши кўринса ҳам, кўринмаса ҳам, барибир.
Агар сажда ва рукуъси бор намоз ўқиётган одам қаҳқаҳа ила кулса, таҳорати ҳам, намози ҳам бузилади. Бундан жаноза намози ҳамда тиловат саждаси мустаснодир. Жаноза намозида қаҳқаҳа отиб кулган кишининг таҳорати синмайди.
Бу ҳақда бир неча ҳадислар келган. رَوَى ابْنُ عَدِيُّ فِي الْكَامِلِ عَنِ ابْنِ عُمَرَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  مَنْ ضَحِكَ فِي الصَّلَاةِ قَهْقَةً فَلْيُعِدِ الْوُضُوءَ وَالصَّلَاةَ «Ибн Адий «Комил»да Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким намозда қаҳқаҳа отиб кулса, таҳорат ва намозни қайтарсин», деганлар».
Кулганда овозни ўзи эшитиб, бошқа эшитмаса, «зеҳк» дейилади ва бундай кулги ила намоз бузилади-ю, таҳорат бузилмайди.
Ҳеч кимга эшитилмайдиган, овозсиз кулги табассум дейилади. Табассум ила таҳорат ҳам, намоз ҳам бузилмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:30 | Савол-жавоблар | 147 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar