Каффорат тутиладими

Ассалому алайкум! Аёлим рўзадор холатида тиши оғриб қолди, хаттоки йиғлади оғриққа чидолмай. Шунда мен бу холат узрли дори ичишинг мумкин қазосини тутиб берасан дедим. Дори ичди, оғриқ барибир қолмади. Стаматологка бордик охири. Лекин доридан кейин ифторгача бошқа нарса ейишга хам ичишга хам қўймадим. Кейин бир жойда ўқидим дори ичса хам каффорат экан. Бу холатда аниқ хукм қанақа, мен-чи уни бу ишга ундаганим учун мен учун хукм қанақа?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Соғлиғи ёмонлашиб очишга мажбур бўлса, каффорат эмас балки қазо вожиб бўлади. Бундан кейин шундай ҳолат бўлса ёнбошдан укол олиш тўғри бўлади. Чунки уламолар “оғриқ қолдирадиган уколни ёнбошдан қилинса рўза очилмайди” деганлар. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:05 | Савол-жавоблар | 156 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar