Ифтор вақтида рўзани очиш
Ассалому алайкум! 1. Ифтор вақти кириб қолганида, рўзадор киши йиғилиш (мажлис)да бўлиб, ёнида сув ичиш ёки хурмо ейишга имкони бўлмаса, оғиз очиш дуосини ўқиса хам рўзаси очилаверадими ёки оғиз очиш дуосини ўқиса хам, бирор нарса еб ичмагунича рўза очилмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қуёш ботганидан сўнг банданинг рўзаси ўз ўзидан ниҳоясига етади. Бундан кейин ҳам еб-ичишдан тийилиб туришда савоб йўқ. Ифторликни тезлатиш суннатдир. Ўзингиз билан бирга бир дона ҳурмо ёки сув олиб юрсангиз шу суннатга амал қилишга муяссар бўласиз. Валлоҳу аълам!
23 Май 2022, 11:07 | Савол-жавоблар | 139 | Рўза