Рўза тутмаса гуноҳ эмасми?

Ассалому алайкум! 1. Яқинда жарроҳлик амалиётини ўтказдим 23-март куни(наркоз билан) ўзим харбийман чегарада ишлеман наркоздан кейин азгинча иминутет пасайди суюқлик кўп ичкин деди шарбат сок кефир шулар оз бўлса ҳам наркоз тасирини кесар экан ўзим кўп чанқаяпман. Ишхонада рўза тутма демайдику тут ҳам деб айтмайди биз айтмасдан тутамиз сал бўлса ҳам иложи бор. Рамазон ойидан кейин имкони йўқ. Ҳар йили буни синаб кўрганмиз қачон тутсам бўлади? 2 Рамазон ойида рўза тутмаган эр хотин (хотин эмизикли фарзади бор) жинсий алоқа қилса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1) Соғлиғингизга зарар етмаса рўза тутинг!

2) САВОЛ: Касал ва мусофир Рамазон ойида рўза тутолмасада ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туриши керакми?
ЖАВОБ: Рамазон кунларида бемор бўлган ва сафарга чиққан кишилар рўзадорга ўхшаб ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туришлари лозим бўлмайди. Лекин таомланмоқчи бўлсалар ошкора эмас, балки одамлардан алоҳида, ҳолироқ жойда таомланишлари мумкин бўлади.لا يجب الإمساك على المريض والمسافر ... لكن لا يأكلون جهرا بل سرا Бемор ва мусофирга еб-ичишдан тийилмоқлари вожиб эмас. Лекин (таомланмоқчи бўлсалар) ошкора эмас, балки одамлардан яшириниб таомланишлари керак бўлади. Мароқил Фалоҳ. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 17:00 | Савол-жавоблар | 146 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar