Жуда хижолатлик мухим савол
Ассалому алайкум! Уйланганимдан кейин, аёлимни имкон борича хар-хил маросимларга, зарур бўлмаган йиғинларга юбормасликни ният қилдим. Онам бир куни аёлимни қариндошимизникига тўйга олиб бормоқчи бўлдилар, мен рози бўлмадим. Онам жуда яқин қариндошимизникилиги туфайли олиб боришни жуда хохладилар. Хуллас мен ишга кетдим ва кун ярмида билдимки онам аёлимни ўша ерга олиб кетибтилар. Шу пайт мен телефон орқали онамга жахл устида ахмоқлик қилиб уйга олиб келмай ўзининг уйига ташлаб келаверинг энди деб қўйдим. (Ниятим унақа эмас эди) лекин онам билан аёлим уйга қайтиб келишди. Шунга ўхшаш бир икки гап сўзлар бўлган лекин бирортасида ниятим аёлимни уйдан кетишини истамай гапирганман. Мени шу ахмоқликларимдан талоқ билан боғлиқлик борми йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу гапларда ният эътиборга олинади. Талоқ ниятида айтмаган бўлсангиз талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:15 | Савол-жавоблар | 139 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу гапларда ният эътиборга олинади. Талоқ ниятида айтмаган бўлсангиз талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:15 | Савол-жавоблар | 139 | Оила ва турмуш