Қандай узаман бу қарзни?

Ассалому алайкум! Мен мактабда ўқиб юрган пайтларимда (аниқроғи 4-синфда, у пайтда 10-11 ёшларда эдим) бир дўстимнинг чўнтагидан бесабаб телефонини олганман ва қайтариб бермаганман. Буни Аллоҳдан бошқа биров билмайди хозир. Мен ўшанда қилган бу ишимга гунох олганманми? Билишимча ўғил боланинг амаллари 12 ёшдан ёзила бошлайди) Бу ишимни у одамнинг ўзига айтишим жоизми ёки буни хаққини қандай адо этсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша вақтда ҳали балоғатга етмаган бўлсангиз гуноҳ ёзилмаган. Аммо банданинг ҳаққи зиммангизда қолиб кетган. Охират кунида ўша ҳақ сиздан сўралади. Шунинг учун қандай қилиб бўлса ҳам ўша телефон ёки уни қийматини беринг. Ўғирлик қилганингизни айтишингиз шарт эмас. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 17:01 | Савол-жавоблар | 165 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar