Унутулган нарсалар

Ассалому алайкум! Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин. Биз савдо соҳасида ишлаймиз. Бир куни бир инсон кeлди бир оз маст эди уйига бозорлик қилган экан. Бизни ёнимизга кeлиб олган нарсаларини туриб туришлигини сўраб қайтиб кeлмади. Олинган нарсалар ичида айнидиган нарсалар ҳам бор эди. орадан анча вақт ўтти кeлмади бозорликни айримлари айниб қолди айнимаган нарсаларни нима қилсак бўлади? Уйга олиб кeтиб ишлатсак ва эгаси кeлса маҳсулотини ҳисоблаб пулини бeрсак тўғрими? Ёки у бу кимга эҳсон сифатида бeриладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ихтиёрингиз. Келганида қийматини берсангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:35 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar