Қарзга егулик

Ассалому алайкум! Қарзга егулик олса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Қарз жоиз бўлиши учун ҳанафий мазҳаби уламолари «Қарзга берилаётган нарса мислий бўлиши (яъни литрлаб, килолаб, метрлаб ўлчаса бўладиган, мисли бор нарса бўлиши) шарт», деганлар, чунки қарзга нима берилган бўлса, унинг айни мислини қайтариб бериш лозимдир. , يصح القرض في الأعيان المثلية وهي التي لا تتفاوت آحادها تفاوتا تختلف به قيمتها , كالمكيلات والموزونات والمعدودات المتقاربةМислий нарсаларни қарзга бериш дуруст. Мислий нарса деб литрлаб, килолаб, санаб, метрлаб ўлчанадиган нарсаларга айтилади. Шунга биноан, ҳанафий мазҳабида мислий бўлмаган, қиямий, яъни юқоридаги ўлчовларга тушмайдиган, қиймати орқали аниқланадиган нарсаларни қарзга бериш дуруст бўлмайди. Масалан, мол, қўй, туя ва от кабиларни қарзга бериш жоиз эмас. لا يصح القرض في القيميات , وهي التي تتفاوت آحادها تفاوتا تختلف به قيمتها  Қиямий нарсаларни қарзга бериш дуруст бўлмайди. Уларнинг жуссаси, шакли бир-биридан фарқ қилгани учун қийматлари орасида ҳам тафовут бўлади. Бироқ, Шофиъий ва ҳанбалий мазҳаби уламоларининг наздида ҳайвонлар, жониворлар каби қиймати маълум бўлиб, мислий бўлмаган нарсаларни қарзга бериш жоиздир.Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 15:01 | Савол-жавоблар | 180 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar