мусофир рўзаси

Ассалому алайкум! Биз россия давлатида мусофирмиз лекин узоқ ватқлардан бери ишлаймиз. Ўзим ўзбекистонданман лекин мусофирман россияда. Келаси йил ўзбекистонга борамиз ҳозир рамазон ойи яқинлашаётгани учун мени бир савол қийнаябди. Ишим оғир ва доим чанг ерларда ишлайман(қурлиш соҳаси) ва кеч келамиз дам олиш вақтимиз жуда оз ва иш вақтида доим чанқоқ келади. Сув ичиб турмасак бўлмайди. Бу вазиятда рамозон рўзаси биз учун узурлими? 2. Қандай қилиб рўзани соқит қилсак бўлади, бошқа йўли йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз рўзани соқит қилишга эмас тутишга йўл қидиринг. Рамазон инсонни жаннатдаги еттинчи осмонга кўтарадиган даражадаги савобли, гуноҳларни кул қилиб юборадиган даражада фазилатли ойдир. Инсон бу ойда миллиардлаб пул топганида ҳам  у ойда топадиган барака ва яхшиликни миллиарддан бирини ҳам тополмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Рамазондан қолдирилган бир куннинг савобини умр бўйи нафл рўза тутиб ҳам тополмайди” деганлар. Ишни қисқартириб, рўза тутинглар. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 15:04 | Савол-жавоблар | 148 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar