Аёлимни онасидан сўксам талоқ тушадими

Ассалому алайкум! Мен аёлимга урушиб қолганимизда онасидан сўкардим. Бир танишим онасидан сўксанг аёлингни талоқ қилган бўласан деди. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сўкишни ўзи билан талоқ тушмайди. Бировларни ота-онасини сўкишдан сақланиш керак. عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ «إِنَّ مِنْ أَكْبَرِ الْكَبَائِرِ أَنْ يَلْعَنَ الرَّجُلُ وَالِدَيْهِ». قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ، وَكَيْفَ يَلْعَنُ الرَّجُلُ وَالِدَيْهِ؟ قَالَ: يَسُبُّ الرَّجُلُ أَبَا الرَّجُلِ، فَيَسُبُّ أَبَاهُ، وَيَسُبُّ أَمَّهُ Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кабираларнинг катталаридан бири – кишининг ота-онасини лаънатлашидир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, қандай қилиб киши ўз ота-онасини лаънатлайди?» дейилди. «Киши бировнинг отасини сўкади, шунда у ҳам бунинг отасини сўкади, онасини сўкади», дедилар».
Имом Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 15:32 | Савол-жавоблар | 156 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar