Ғусл қилган одам қилмаганга қараса нима бўлади
Ассалому алайкум! Жинсий алоқадан сўнг мен ғусул олиб турмуш ўртоғим эрталаб ғусул оламан деб ухлаб қолса мен уни ёнида ётсам тонгда яна ғусул олишим керакми ёки тахорат қилсам бўладими? 2. Намоз ўқишдан олдин тахорат олиб келиб намоз бошлаганимда видилена келса тахоратим бузилади, бундай пайтда нима қилиши кере?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ғусл қилган одам ғуслсиз одамга тегса, қараса ёки ёнида ётса зарар қилмайди. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَقِيَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَرَّةً فِي طَرِيقٍ مِنْ طُرُقِ الْمَدِينَةِ وَأَنَا جُنُبٌ فَاخْتَنَسْتُ. وَفِي رِوَايَةٍ: فَانْسَلَلْتُ فَذَهَبْتُ فَاغْتَسَلْتُ ثُمَّ جِئْتُ، فَقَالَ: أَيْنَ كُنْتَ يَا أَبَا هُرَيْرَةَ؟ قُلْتُ: إِنِّي كُنْتُ جُنُبًا فَكَرِهْتُ أَنْ أُجَالِسَكَ عَلَى غَيْرِ طَهَارَةٍ، قَالَ: سُبْحَانَ اللهِ! إِنَّ الْمُسْلِمَ لَا يَنْجُسُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир марта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга Мадинанинг йўлларидан бирида йўлиқиб қолдилар. Мен жунуб эдим, ўзимни четга олдим».
Бошқа ривоятда:
«(Билдирмай четландим). Бориб, ғусл қилиб келдим. У зот:
«Эй Абу Ҳурайра, қаерда эдинг?» дедилар. Мен:
«Жунуб эдим, сиз билан нопок ҳолимда ўтиришни ёқтирмадим», дедим. У зот:
«Субҳаналлоҳ! Мусулмон нажас бўлмас», дедилар», дейилган.
2). Бунда таҳорат бузилади. Янги таҳорат олиб намозни қайтадан ўқишингиз керак. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 15:36 | Савол-жавоблар | 173 | Турли саволлар