Икки мусулмон хафалашиб қолса
Ассалому Алайкум! Ҳурматли устозлар, билишимча агар одам бир яқин инсони билан уришиб қолса, то улар ярашмагунларича улар қилган савобларию дуолари ўтмайди дейилган, лекин улардан биронтаси ярашишга бир қадам қўйиб буни кўп маротаба қайтарган бўлсаю, аммо иккинчи одам жавоб қайтармаган бўлса биринчи одамга гунох ёзилмайдими? Саволим ноқулайликлар туғдирган бўлса олдиндан узур сўрайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Кечирим сўраган бўлса дуолари ижобат бўлишини умид қилинади. Узр сўрайдиган одам икки қисмга бўлинади. Қилган ишига пушаймон бўли ҳақиқатан узр сўраса кечиришга мустаҳиқ бўлади. Бундай одамни кечирмаган инсон ҳадисда қаттиқ қораланган. Ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сизларга ёмонларингизни хабарини берайми” деб баъзи кишиларни сифатларини баён қилдилар. Сўнг булардан ҳам ёмонроғини хабарини берайми деб “Одамларни хатосини кечирмаган, узрини қабул қилмаган ва гуноҳини кечмаган кишидир” деганлар. Иккинчиси агар кечирим сўраётган инсон кечиримида содиқ бўлмаса узрини қабул қилмаган киши гуноҳкор бўлмайди. Аллоҳ таоло “Нур” сураси 22-оятида “...Афв этсинлар, ўтиб юборсинлар. Аллоҳнинг сизларни мағфират қилишини севмайсизларми?! Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир” ва “Шууро” сураси 40-оятида “Ким афв этиб, ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Албатта, У Зот золимларни севмас” деб марҳамат қилган. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:10 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар