Қарз бериш бермаслик

Ассалому алайкум! Мен акамнинг қўлида магазинда ишлайман. Яъний магазинда кассаада кун давомида ман жавоб бераман. Ҳаридорлар кўп ёнимга қарзга озиқ овқат маҳсулотларини сўраб келишади кимнидур пули уйда қолиб кетган бўса кимгадур ойлик маоши чиқмаган кимдур оиласига обориши кк шундай қилиб жуда кўп баҳоналар билан келишади. Уларнинг кўпчилигига олиб келиб бераман дегани учун акамнинг қарзга берма деган гапига қарамасдан олиб келиб беради деб қарзга берганман улардан баъзилари олиб кеб беришди баъзилари бермай кетишди. Нима бўлгандаҳам ман акамнинг молини қарзга берганман қиёмат кунида бу қарзга бериб ололмаганим ун мен ҳам қарз олганҳам жавоб бериши бор. Бошлиғим акам бўлсаҳам ман оддий ишчиман шунинг ун қандай вазиатдаҳам бошлиғимни айтганини қилиб қарзга бермаслигим керакми ёки оғир вазиатда қолганларга олиб кеб бераман деган гапига ишониб қарзга берсам бўладими? Лекин ман ким рост гапирябди ким ёлғон деярли ажрата олмайман, ўзини ночорга солиб мандан қарзга нарса олиб кетган баъзи одамлар қайтиб келмади, ва ман учун бу акамнинг рухсатисиз қарзга бериб ололмаган пуллар ун қиёматда жавоб беришим қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мулк эгасининг рухсатисиз берган нарсангиз сизнинг зиммангизда бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 15:54 | Савол-жавоблар | 166 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar