Кинначликни бўйнига олиш
Ассалому алайкум! Мен яқинда уйландим, хотинимни менга муносабати яхши эмас. Нимага бундай деб қариндошларидан сўрасам кинначликни бўйнига олган, одамлари бор, қариндошини айтишича одамлри 7та экан, хаммси эркак экан. Шуни домласига бориб орқасига олдириб келиши керак эканмиш. Шунда менга нисбатан муносабати яхши бўларкан. Агар орқасига олдирса касалдан боши чиқмас эканмиш. Шу сабаб олдирмиман деб айтяпди. Бу гаплар динимизда бор нарсами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ёнидагилар жинлар. Инсонни ёнида жин бўлиши улуғликнинг аломати эмас. Фолбинларни "Бўйнига олиш керак" деган гаплари мутлақо нотўғри. Сиз ҳар куни тонгда қуйидаги дуони ўқинг: عَنْ أَبَانَ بْنِ عُثْمَانَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ، ثَلَاثَ مَرَّاتٍ لَمْ تُصِبْهُ فَجْأَةُ بَلَاءٍ حَتَّى يُمْسِيَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ Абон ибн Усмондан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким «Бисмиллааҳиллазии лаа язурру маъа исмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас-самийъул алийм»ни уч марта айтса, кечқурун бўлгунча унга тўсатдан келадиган бало етмайди», деганларини эшитдим».
«Сунан» соҳиблари ривоят қилишган.
Демак, ким ихлос билан ушбу ҳадиси шарифда келган дуони ўқиб юрса, унда берилган ваъдадан баҳраманд бўлар экан. Бунга эътиқод ва амал қилишга одатланмоғимиз керак.
Дуонинг маъноси қуйидагича: «Исми бирга бўлганда еру осмонда ҳеч нарса зарар қилмайдиган Аллоҳнинг номи ила. У Зот ўта эшитувчи ва ўта кўрувчидир». ("Руҳий тарбия" китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:20 | Савол-жавоблар | 154 | Аёлларга оид масалалар