Қорамолни бир неча киши учун қурбонлик қилиш
Ассалому алайкум! Ота ўз оила аъзолари учун бир бош қорамолни қурбонлик қилмоқчи. Бунда ҳамма оила аъзоларига ҳам қурбонлик қилиш вожиб эмас. Шунингдек, қизлари бошқа вилоятларда турганлиги сабабли ўзига тегишли улушни олиб кетолмайди. Шу бўйича қуйидаги ҳолатларда қандай йўл тутилади: 1. Қурбонлик қилиш вожиб бўлган ва бўлмаганлар учун ота қорамолни қурбонлик қилса бўладими? 2. Қорамол гўшти оила аъзолари ўртасида тенг тақсимланиши керакми? 3. Қорамол гўштини олиб кетолмайдиганларнинг улуши тўлиқ тарқатиб юборилса бўладими? 4. 5 кишига қорамол сўйилса ва ота қолган 2 ҳиссани ўзининг аввалги ёки келгуси даврдаги қурбонлиги ҳисобига деб ният қилса бўладими? 5. Мазкур ҳолатда қурбонлик тўғри бўлиши учун яна нималарга эътибор қаратиш керак бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота қорамолни сотиб олгач, ҳиссаларини уларга ҳадя қилиши керак. Улар қабул қилиб олгандан сўнг, барчалари номидан қурбонлик қилиш жоиз, гарчи ҳаммалрига қкрбонлик қилиш жоиз бўлмаса ҳам.2) Ҳа.3) Ҳа. 4) Ота ўтган йилги қурбонлиги ўрнидан қилолмайди. Икки ҳиссани бирини вожиб, яна бирини нафл қурбонлик ҳисобидан қилиши мумкин. 5) Шунчалиги кифоя. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 16:05 | Савол-жавоблар | 163 | Бошқа ибодатлар