Содиқ Самарқандий ҳафизаҳуллоҳ фаолиятлари

Ассалому алайкум! Мен биродаримизни ҳафизаҳуллоҳ дейман. Чунки қилаётган фаолиятлари билибми билмайми халқни фойдасини кўзлаб қилаётгандурлар деб гумон қиламан. Аммо саволларга жавобларидан шуни кўряпманки биронта ҳам мазҳабнинг фатволари бўйича жавоб бериб кетмайдилар. Балки барча мазҳабда бу масалада нима дейилганлиги ҳақида айтиб ўтиб, сўнг рожиҳи мана бу деб айтиб кетадилар. Бу нима дегани, янгича мазҳабми? Ким уни рожиҳ деган, барча мазҳабларни ўрганиб чиқиб уларни ичида кучлироқ қовулни топиб 5 мазҳаб яратмоқчими улар? Агар шундоқ бўлса ҳам бунинг нимаси ёмон дейдиганларга нима деб жавоб бериш мумкин? Бунинг хатари борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У киши ўзларини имом Абу Ҳанифа, имом Шофеъий, имом Молик ва имом Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳимлардек илмга эгаман деб даъво қилишлари ёмон холос. Аслида бирини рожиҳ бирини маржуҳ дейишнинг ўзи ҳам ўзини гапи эмас. Бу ҳолат ўзини ўшаларга қиёслашдан келиб чиққан. Бу ҳолваси, инсонларни Аллоҳни ўзига қиёслаб “Аллоҳ аршнинг устида ўтиради” деганлари ҳам бор. Ваҳоланки бу ақийда, ақийдани исбот қилиши учун керак бўладиган далиллар билан собит бўлмаган. Бир масалада бир мазҳабнинг имоми ўша масаланинг далили сифатидаги ҳадисни рожиҳ деб айтса, бошқа бир имом унинг зиддига бўлган ҳадисни рожиҳ деб айтса, иккисини тўғри ёки нотўғрилигини ажратадиган одам у икки имомдан ҳам илмлироқ бўлиши керак. Ёмон томони, бир киши қон чиқса таҳорат кетмайди деб билса, бошқаси қон чиқса таҳорат кетади деб билса, таҳорат кетади деган кишининг таҳорат кетмайди деган киши орқасида туриб иқтидо қилиш жоиз бўлмай қолади. Яна хотини “бир оғиз билан уч талоқ деса уч талоқ тушади” деб билса, эр “бир талоқ тушади” деган гапни олса, домла қайси бирига фатво беради? Хотин бирга яшаши жоиз бўлмайдида. Чунки хотин уч талоқни уч талоқ деб билади. Бу бир заррача ихтилоф, ундан ташқари келиб чиқадиган расволикларни чеки йўқ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:36 | Савол-жавоблар | 163 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar