Квартирада Азон

Ассалому алайкум! Биз Россияда уч киши бир квартирада ишлаймиз. Алхамдуллах, беш вақт намозни ўқишни бошладик. Лекин уччаламизнинг хам қироатимиз гўзал эмас. Хар бир намоз вақти киришида телефондаги "промуслим" иловасида азон чақиради. Биз намозни азонсиз ўқисак бўладими? Витр вожиб намозидан олдин хам фарздагидек такбир айтиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Азонни ўзларингиз эшитадиган даражада айтаверинглар. Бошқа хонадаги эшитиши ҳам шарт эмас. Ҳаммангиз бир хил бўлсаларингиз биттангиз имом бўлинглар. Витрга иқомат айтилмайди. Бошланишда қулоқ қоқишдаги Аллоҳу акбар айтилади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:37 | Савол-жавоблар | 162 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar