Фақат бир маҳал намоз ўқиш

Ассалому алайкум! Мани ёшим 17да. Хозирги кунда абитуриентман. Ҳафтада 4 марта уйда бўлмайман эрталаб кетиб кечаси кетаман. Намоз ўқишни жуда ҳам бошлагим келяпти. Олдинлари уйда бўлган пайтим ўқир эдим. Ўқиш бошланган сабабли ўқий ололмаяпман. Айнан намоз ўқиладиган пайтлари мен дарсда бўлиб қоламан. Саволимнинг мазмуни шундан иборатки ҳар куни бомдод намозини ўқиб ҳафтадаги 4 кун бомдод намозидан ташқари бошқа намозларимни ўқимасдан, қолган 3 кундаги намозларимни тўлиқ адо этсам гуноҳ бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бир вақт бўлса ҳам намозни ўқиш гуноҳ эмас, ўша бир вақтни ҳам ўқимаслик гуноҳ. Барибир бир кун намозларни ўқимаганингиз учун вайл азобига дучор бўласиз. Беш маҳал ўқимасангиз беш маҳалликка яраша, уч маҳал ўқимасангиз уч маҳалликка яраша азобланасиз. Қанча азобни хоҳласангиз танлайверинг, ихтиёр ўзингизда. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:37 | Савол-жавоблар | 166 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar