Намозни вақти кирмасдан ўқиш

Ассалому алайкум! Домла мен ҳар куни 5:30да ишга чиқиб кетаман, лекин бомдод вақти ҳали кирмаган бўлса ҳам мен уни вақтидан аввал ўқиб оламан. Соат 6:00да ишим бошланади, бомдод вақти эса 6:30да мени вақтидан аввал ўқишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Ҳозирги кунда тошкенда қуёш 7:42да чиқмоқда. Ўшангача икки ракъат фарзини ўзини бўлса ҳам ўқишга албатта вақт бўлади.Аввалги вақти кирмасдан аввал ўқиб олганларингизни қазосини қайтадан ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:43 | Савол-жавоблар | 201 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar