Ажрашса бўладими?
Ассалому алайкум! Бу саволни бир қизнинг ўрнидан ёзябман. Менга маслаҳат берсангиз. Мени ўзимнинг розилигимсиз дадам дўстининг ўғлига унаштириб қўйган кўришилмаган гаплашилмаган. Мен у йигитга умуман тегишни ҳоҳламаслигимни кўп марта айтганман уни табиати этиқоди менга ёқмаган шунга қарамай ота-онам бизни десанг шу йигитга тегасан дейишган. Мажбурликдан бўлган. Бошқа бир диндор йигит сўраб келган ота-онам рози бўлмаган. Ўша болага рози бўлганларида ҳозир исломий муҳитда яшаётган бўлардим. Куёвни намозларини ўқийди деб айтган ундай эмас экан. Тўйдан олдин аввалари қизлар билан зино қилганини тап тортмай тан олганини эшитгандим. Мен унга мажбурликдан турмушга чиққанимни куёвни ўзи ҳам билар эди. Тўйдан кейин кўнгил қўйиб кетади деб узатишди. Ундай бўлмади. Мен уйда мастура аёллардан бўлиб, қори ва илмли фарзандларни тарбия қилишни ҳоҳлайман. Қуръон ҳам ўқийман, лекин у ҳатто намоз ўқишни ҳам билмайди. Оилавий муҳити дунёқарашлари мени фарзандларимни тарбиясига мени динимга салбий тасир қилишидан қўрқаман. Чиқиша олмадик кетинг деди бу бир неча кун бир икки марта кейин жаҳл билан кет йўқол яшамийман деб айтди бунда нима бўлади талоқ тушиб қолган бўладими? Менга тўғри йўл кўрсатинглар ажрашсам бўладими ёки бу ҳам Аллоҳнинг бир немати синов деб қарайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ ниятида айтган бўлса талоқ тушади. Яъни нияти талоқ қилиш, бирга яшамаслик ва ажрашиш бўлган бўлса талоқ тушади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 16:43 | Савол-жавоблар | 149 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ ниятида айтган бўлса талоқ тушади. Яъни нияти талоқ қилиш, бирга яшамаслик ва ажрашиш бўлган бўлса талоқ тушади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 16:43 | Савол-жавоблар | 149 | Оила ва турмуш