Қайси биримизни гапимиз тўғри

Ассалому алайкум! Яқинда аёлимни аммаси тўй қилмоқчи, шунга мендан руҳсат сўради тўйдан олдин(сабзи тўғрар куни)кетаман тўйни ўтказиб қайтиб келаман деб, мен эса олдин амманг бизни тўйига таклиф қилсин кейин уйдагила билан бориб бирга қайтиб келасизлар дедим. Аёлим эса гапида қатъий туриб олиб жаҳл қилиб ўзи сизга тегиб нима кўрдим деб юборди, мен эса бошқа бундай гап гапирмасин деган ниятда агар сабзи тўғрар куни кетиб тўйни ўткизиб қайтиб келсанг талоқсан деб қўйдим. Ҳозир эса талоқ сўзини ишлатганимга пушаймондаман. Ҳозир аёлим мени талоқ қилдиз деябди мен эса йўқ, сен агар сабзи тўғрар куни кетиб тўйни ўтказиб келсанг талоқ тушади тўй куни бориб келсанг талоқ тушмайди деябман. Қайси биримизни гапимиз тўғри? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри айтибсиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:46 | Савол-жавоблар | 165 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar