Қуръон хатми қилиб бериб юбориш

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Алҳамдулиллаҳ мен Қуръон Каримни тажвид билан ўқишни биламан. Саволим шуки яқинда отажоним муборак хаж сафарига кетдилар. Кетиш олдидан мен баъзи инсонлардан эшитганимдек Қуръон хатм қилиб охирги уч сурасини ўқимай отамга шу уч сурани сиз ўқисангиз сиз хатм қилган бўласиз. Савобини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам равзаларига борганда у кишига бағишлаб келинг дедим. Шу ишим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда шундай қилсин деган жойи йўқ. Қилсангиз ёки қилмасангиз ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:50 | Савол-жавоблар | 135 | Ҳаж ва умра
|
Boshqa savol-javoblar