Хутбада ишора билан қайтариш
Ассалому алайкум! Биламизки жума куни имом хутба қилганда гапириш ёки намоз ўқишдан қайтарилганмиз. Агар кимдир гапираётган бўлса уни гапирмасдан ишора билан қайтарса бўладими ёки қайтармаслик керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ишора билан ҳам қайтармайсиз. Ҳадисда гапирганга “жим бўл” деган кишини ҳам савоби кетиб қолиши айтилган. Фақат ўта мункар бир ишни қилиб турган бўлса, унга ишора қилишни жоиз дейишган. والأصح أنه لا بأس بأن يشير برأسه أو يده عند رؤية منكر در المختار Энг тўғри сўз шуки, мункар ишни кўрганида боши ёки қўли билан ишора қилишининг зарари йўқ. (Дуррул мухтор). Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 20:26 | Савол-жавоблар | 145 | Ҳалол ва ҳаром