Намоздан кейин зикрларга улгурмайман

Ассалому алайкум! Намоздан сўнг 33 марта тасбеҳ, хамд, такбир айтилади. Баъзан жамоат намозларида тасбеҳ айтишга улгурмай қоламан, ёки тўлиқ 33та айтолмайман. Агар тасбеҳ айтишга улгурмасам ҳамд айтишдан бошлайверайми ёки 3-4та тасбеҳ айтиб кейин ҳамд айтайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имом фарзни тугатиб салом берганидан кейин ҳамма мустақил бўлади. Шошмасдан ёки бирортага қарамасдан ҳотиржам тасбеҳларни охиригача етказиб олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 20:24 | Савол-жавоблар | 156 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar