Ёрдамингизга муҳтожман
Ассалому алайкум! Бундан 4-5 ойча олдин ҳаммаси яхши эди. Намозларни ҳушу билан ўқиётган эдим. Бир намозни ўқиб бўлиб кейингисини кутардим. Айниқса хуфтон намозини. Лекин ҳаммаси ўзгарди. Ҳаммаси дастлаб кўп намозларга алоҳида таҳорат олишдан бошланди. Кейин бир куни қўлимни кесиб олдим. Битиши қийин бўлди. Намозга жуда халақит берди. Шундан кейин кетма кетига ҳали у еримни ҳали бу еримни кесиб ё шилиб олавердим. Намозларга жуда ҳалақит берди. Буни устига кўп намозда васвасалар кела бошлади. Жамоатга кетаётиб тахорат кетмадимикин деб ортга қайтиб кетган кунларим ҳам бўлди. Бора бора жумадан ташқари жамоатларга чиқа олмай қолдим. Жумага ҳам зўрға чиқаяпман. Жудаҳам тушкун кайфиятга тушиб қолдим. Намозга таҳорат қилсам кетиб қолганга ўхшайверади. Кўп таҳорат қилсам аям билан дадамни жаҳллари чиқаверади. Намозга келсам бошламасимдан олдин васваса бошланади. Тахорат йўқ дейди. Пешин вақти яқинлашиши билан ғулғула босади. Қандай ўқиб оларкимман дейман. Таҳоратни мукаммал қила олмаяпман. Ҳаттоки базида қонаб кетмасин деб юзимни ҳам қаттиқроқ ишқай олмайман. Бир намозга таҳорат қилсам иккинчисига етказиш жуда қийин. Кетмаган бўлса ҳам кетган бўлсачи деган ҳаёллар келаверади. Кун ора лабим ҳам ёрилаверади. Кўпинча қон чиқмайди лекин сал ачишиб йиринг чиққанга ўхшайди.Лекин аниғини билмайман. Таҳорат қилавераман қилавераман. Овқатга ҳам нажосатни аралаштириб евормаяпманмикин деб ўйлаяман. Ҳуллас ҳотиржамлик йўқ. Ёки у бўлади ёки бу. Вақт ўтиб кўп нарса қолиб кетди. Ҳамма кучим намозга кетяпти. Минг афсуски шунда ҳам тўлиқ эмас. Энг ёмони қазо қилиб қўйиш оддий ҳол бўлиб қолгани учун афсусланиш ва қўрқув ҳам йўқолиб боряпти. Олдин ҳаётда кўп орзуларим бор эди. Ҳаётимни суннатга мувофиқ қилмоқчи, исломий ҳаёт кечирмоқчи эдим. Ҳозир эса уларни қилишга кўзим етмаяпти. Аллоҳдан жуда узоқлашиб кетгандайман. Аллоҳдан енгилликни ва намозни хотиржам ўқишни сўрайман. Аллоҳга шукур уйда таҳоратга ҳамма шароит бор. Лекин ҳар доим ҳам уйда бўлавермайманку. Шундай кунлар бўлди ишга бормоқчи бўлдим лекин намозни қандай ўқийман деб боролмадим. Ўқишимни ҳам жуда зўр қилолмаяпман. Яқинда ўқишга кетишимга тўғри келади. У ерда намлзни қандай ўқийман деб сиқиляпман. Откан йили ўша ерда совуқ ўйказиб юбордим. У ерда ҳа деб таҳорат қилишга шароит ҳам зўр эмас ва касал ҳам бўлишим мумкин. Таҳоратни ушлаб туришга кўзим етмаяпти. Бормай десам бу фақат ўзим учун эмасда. Ўқишни деб бирор ҳунар ҳам олмагаман. Буни ёзишимдан мақсад яқинда бу нарсалар кучайиб намоз ўқиёлмай қолишимдан жуда қўрқаяпман. Манимча энг сўнги поғоналардан бирида турибман. Олдингидек ҳаётимга қайтишни хоҳлайман. Лекин қандай қайтишни билмайман. Аллоҳдан сўрайман. Келажагимни ўйласан остин устун бўлиб кетадигондек. Аллоҳ йўлида юрганларни ўйласам ман ҳам шундай бўла олармикимман ёки шу ҳолатда қолиб кетармикимман дейман. Илтимос менга бу ҳолатдан қандай чиқишни ўргатинг. Таҳоратни қандай муҳофаза қилишни ўргатинг. Намозни тўлиқ ўқишимга, ўқиёлмай қолмаслигимга ёрдам беринг. Афсуски шунча ёзиб ҳам ҳолатимни тўлиқ тушунтириб бера олмадим. Ичим тўла дард уни айтгани эса одам йўқ. Руҳан синиб бораяпман. Илтимос менга тўғри йўлни кўрсатиб маслаҳат, керак бўлса панд насиҳат қилинг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳеч қанақа васвасага борманг. Таҳоратни қилинг намозни давом эттираверинг. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 17:05 | Савол-жавоблар | 145 | Долзарб саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳеч қанақа васвасага борманг. Таҳоратни қилинг намозни давом эттираверинг. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 17:05 | Савол-жавоблар | 145 | Долзарб саволлар