Оятлардаги гапларни бошқа ҳолатда ишлатиш
Ассалому алайкум! Агар одам одамлар билан арабча гаплашганда оятлардаги гапларнинг қурилиш структурасидан фойдаланиб, янги гапни ҳосил қилиб тингловчига гапирса (бунда оятни ўзгартириш, масхаралаш ният йўқ, шунчаки, чиройли ва адашмай сўзлаш учун сўзловчи тайёр гапнинг қурилиш структурасидан фойдаланади, масалан, маҳбусларнинг Юсуф пайғамбарга айтганларидан, яъни шу оятдаги гап қурилиш структурасидан фойдаланиб, сўзловчи тингловчига «Инний арока минас-салиимиин»дeса), шу ишнинг ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Мазах тарзда айтиши куфр ҳисобланади. Мазах қилмай насиҳат тарзида фойдаланишнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Абдуллоҳ ибн Муборак имом Бухорийнинг ровийларидан ҳисобланади. Ўз санадлари билан фақат Қуръон оятлари билан жавоб берувчи аёл деб бир ҳикоя келтирганлар. Абдуллоҳ ибн Муборак деди: «Ҳаж сафарига отландим. Сафар давомида жундан кўйлак кийган, жундан ёпинғич ташлаб олган бир аёлни йўлда учратдим. Унга салом бердим. У салом жавобига: «سَلامٌ قَوْلا مِنْ رَبٍّ رَحِيمٍ» «Раҳим бўлган Роббдан «Салом» сўзи бордир» (Ясин 58-оят) деб жавоб берди. — Аллоҳ сизга раҳим қилсин. Бу ерда нима қиляпсиз? Аёл: «مَنْ يُضْلِلِ اللَّهُ فَلا هَادِيَ لَهُ» «Аллоҳ кимни залолатга кетказса, унга ҳидоят қилувчи йўқдир» (Аъроф 186-оят). Аёлнинг бу гапидан йўлда адашиб қолган ё карвондан ортда қолган деб ўйлаб, «Қаерга борасиз?» деб, сўрадим. У жавоб берди: «سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ لَيْلا مِنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الأقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ آيَاتِنَا إِنَّه هُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ» «Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога оят-мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот пок бўлди. Албатта, У эшитгувчи ва кўргувчи Зотдир» (Исро 1-оят). Бу оятни ўқигандан сўнг Байтуллоҳни тавоф қилиб, Қуддусга кетаётганини тушундим. «Қанчадан бери бу ерда турибсиз» деб, сўрадим. У деди: «ثَلاثَ لَيَالٍ سَوِيًّا» «… тўла уч кеча кундуз» (Марям. 10-оят). У аёл олдида еб-ичадиган бирор нарсани кўрмадим. Шундан кейин у аёлга: «Бирор егулик едингизми?» деб сўрадим. У шу оятни ўқиб, саволимга жавоб берди: «وَالَّذِي هُوَ يُطْعِمُنِي وَيَسْقِينِ» «Ва мени таомлантирадиган ва суғорадиган ҳам Унинг Ўзи» (Шуаро 79-оят). Таҳорат олишга қийналмаётганини билиш мақсадида,«Қандай қилиб, таҳорат олаяпсиз?» деб сўрадим. «فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا» «Бас, покиза тупроқ ила таяммум қилинглар» (Моида. 6-оят). Шундан сўнг аёлга:«Таомим бор, таомланиб оласизми?» дедим. У аёл қуйидаги оят билан жавоб берди: «أَتِمُّوا الصِّيَامَ إِلَى اللَّيْلِ» «Сўнгра рўзани кечасигача батамом қилинг» (Бақара. 187-оят). Берган бу жавобидан рўзадор экан, деб тушундим ва у аёлга: «Ҳозир рўза эмас-ку?» дедим. Аёл қуйидаги оятни тиловат қилиб, саволимга жавоб берди: «مَنْ تَطَوَّعَ خَيْرًا فَإِنَّ اللَّهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ» «Ким яхшиликни холисона қилса, бас, албатта, Аллоҳ шукр қилувчи ва билувчидир» (Бақара. 158-оят). Бу оятни ўқигандан кейин нафл рўза тутган экан деб тушуниб, «Аллоҳ таоло сафарда фарз рўзани тутишни ҳам ихтиёрий қилган-ку?» деб сўрадим. Аёл бу саволимга ҳам оят билан жавоб берди: «وَأَنْ تَصُومُوا خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ» «Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир» (Бақара 184-оят). Қуръон оятлари билан саволларимга жавоб берганига ажабланиб, у аёлдан бунинг сабабини сўрадим. У аёл саволим жавобига яна Қуръон оятлари билан жавоб берди: مَا يَلْفِظُ مِنْ قَوْلٍ إِلا لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌ» «У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир» (Қоф 18-оят). Яъни инсон оғзидан чиққан ҳар бир сўзга жавоб беради. У аёлдан: «Қайси қабиладансиз?» деб сўрадим. У яна қуйидаги оятлар билан жавоб берди: «وَلا تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ إِنَّ السَّمْعَ وَالْبَصَرَ وَالْفُؤَادَ كُلُّ أُولَئِكَ كَانَ عَنْهُ مَسْئُولا» «Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшалар, масъулдирлар» (Исро. 36-оят). Яъни кўз, қулоқ ва дилингизни бир кун келиб жавоб бериладиган нарсалар билан банд қилманг. Ушбу оятни тиловат қилгандан кейин, у аёлдан узр сўрадим. Аёл деди: «لا تَثْرِيبَ عَلَيْكُمُ الْيَوْمَ يَغْفِرُ اللَّهُ لَكُمْ» «Бугунги кунда сизларни айблаш йўқ. Сизларни Аллоҳ мағфират қилгай» (Юсуф. 92-оят). Бу оятни тиловат қилгач, «Агар хоҳласангиз, манзилингизга олиб бориб қўяман», дедим. Шунда аёл қуйидаги оятни тиловат қилди: «وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ يَعْلَمْهُ اللَّهُ» «Нима яхшилик қилсангиз, Аллоҳ уни билади» (Бақара. 197-оят). Оятни эшитиб, туяни унинг олдига олиб бориб чўктирдим. Аёл туяга минишдан олдин ушбу оятни тиловат қилди: «قُلْ لِلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ» «Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар» (Нур. 30-оят). Ушбу оятни тиловат қилгандан кейин тушундимки, бемалол туяга миниб олиши учун қарамай турушим керак экан деб, туяни топшириб, бир четга бориб турдим. Энди аёл туяга минаман, деган эди, туя тўсатдан туриб кетиб қолди ва аёлнинг ёпинчиғи кажавага илиниб, йиртилиб кетди. Шунда у аёлга ўз қайғумни изҳор қилдим. Шунда аёл ушбу оятни тиловат қилди: «وَمَا أَصَابَكُمْ مِنْ مُصِيبَةٍ فَبِمَا كَسَبَتْ أَيْدِيكُمْ وَيَعْفُو عَنْ كَثِيرٍ» “Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У Зот кўпини афв қилур» (Шуаро. 30-оят). Яъни бу бўлган воқеада сизни айбингиз йўқ. Бу менинг амалим натижасидир. Шунда Абдуллоҳ ибн Муборак:«Сиз озгина тўхтаб туринг, мен туянинг оёқларини тушовлаб қўяман. Шунда сизга миниш осон бўлади», деди. Аёл бу гапларни эшитиб қуйидаги оятларни ўқиди: «فَفَهَّمْنَاهَا سُلَيْمَانَ» «Бас, уни биз Сулаймонга фаҳмлатдик» (Анбиё. 79-оят). Қуръон оятларини эшитиб, тўғри чора топдингиз, демоқчи бўлганини тушундим ва туяни оёқларини тушаб қўйдим. У бемалол туяга миниб олгандан кейин қуйидаги оятларни тиловат қилди: «سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ (١٣) وَإِنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ» «Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва, албатта, Биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз», дегайсиз» (Зухруф 13-14 оят). Мен туяни юганидан тутиб баланд овоз билан уни етаклай бошладим. Шунда аёл қуйидаги оятларни тиловат қилди: «وَاقْصِدْ فِي مَشْيِكَ وَاغْضُضْ مِنْ صَوْتِكَ» «Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир» (Луқмон. 19-оят). Мен оҳиста юриб ҳиргойи қила бошладим. Шунда аёл Қуръон оятларидан қуйидагиларни тиловат қилди: «فَاقْرَءُوا مَا تَيَسَّرَ مِنَ الْقُرْآنِ» «Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар» (Муззаммил. 20-оят). Яъни ҳиргойи қилиб юрган нарсангдан Қуръони каримни тиловат қилганинг афзал. Шундан кейин у аёлга: «Сизга Аллоҳ таоло кўп фазилатли сифатларни ато этган экан. Лекин ҳамма ҳам сиз каби бўла олмайди», дедим. Шунда ушбу оят билан жавоб бердилар: «وَمَا يَذَّكَّرُ إِلا أُولُو الألْبَابِ» «Ва фақат ақл эгаларигина эслайдилар» (Оли Имрон. 7-оят). Йўлда юриб кетаётиб, у аёлнинг эри ҳақида сўрадим. Шунда қуйидаги оят у аёл томонидан тиловат қилинди: «يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تَسْأَلُوا عَنْ أَشْيَاءَ إِنْ تُبْدَ لَكُمْ تَسُؤْكُمْ» «Эй иймон келтирганлар! Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўлади» (Моида. 101-оят). Бу оятдан кейин йўлда жим давом этдим. Бир мунча юргандан кейин йўлда бир карвонга яқинлашдик. Шунда у аёлдан «Карвонда бирор яқинингиз борми?» деб сўрадим. Аёл «Каҳф» сурасини ушбу оятларини тиловат қилди: «الْمَالُ وَالْبَنُونَ زِينَةُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا» «Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир» (Каҳф. 46-оят). Бу оятни тиловат қилгандан кейин карвонда аёлнинг фарзандлари бор экан, деб тушундим. Аёлдан фарзандларини исмларини сўрадим. У аёл фарзандларининг исмини айтиш ўрнига қуйидаги оятларни тиловат қилди: «وَبِالنَّجْمِ هُمْ يَهْتَدُونَ» «Ва аломатлар ҳамда юлдузлар ила улар йўл топурлар» (Наҳл. 16-оят). Оятни тиловат қилишига аёлнинг фарзандлари карвон йўлбошчилари эканларини тушундим. Аёл ушбу оятни тиловат қилгандан сўнг қуйидаги уч оят билан фарзандларининг исмларини Қуръон оятлари билан айтиб берди: «وَاتَّخَذَ اللَّهُ إِبْرَاهِيمَ خَلِيلا» «Ва Аллоҳ Иброҳимни дўст тутган эди» (Нисо. 125-оят). «وَكَلَّمَ اللَّهُ مُوسَى تَكْلِيمًا» «Ва Аллоҳ Мусо ила ўзига хос гаплашди» (Нисо. 164-оят). «يَا يَحْيَى خُذِ الْكِتَابَ بِقُوَّةٍ» “Эй Яҳё, китобни қувват-ла ол!” (Марям 12-оят). Ушбу оятлардан аёл фарзандларининг исмлари Иброҳим, Мусо ва Яҳё эканини тушундим. Баланд овоз билан аёл фарзандларини исми билан чақирдим. Бир чодирдан учта хуш сурат йигитлар чиқиб, оналарини дарҳол туядан тушуриб олдилар. Ҳотиржам бўлиб бир жойга ўтирганимизда аёл қуйидаги оятларни тиловат қилди: «فَابْعَثُوا أَحَدَكُمْ بِوَرِقِكُمْ هَذِهِ إِلَى الْمَدِينَةِ فَلْيَنْظُرْ أَيُّهَا أَزْكَى طَعَامًا فَلْيَأْتِكُمْ بِرِزْقٍ مِنْهُ» “… шаҳарга бирингизни ушбу пулингиз ила юборинг, назар солиб, яхши таомни танлаб, ундан ризқ келтирсин” (Каҳф 19-оят). Аёл бу оятни тиловат қилишига йигитлардан бири карвонга яқин шаҳарлардан бирига бориб, таом келтирди ва дастурхонга қўйди. Шунда аёл дастурхонга марҳамат дейиш учун қуйидаги оятларни тиловат қилди: «كُلُوا وَاشْرَبُوا هَنِيئًا بِمَا أَسْلَفْتُمْ فِي الأيَّامِ الْخَالِيَةِ» “Ўтган кунларда қилган нарсаларингиз туфайли енглар ва ичинглар, ош бўлсин” (ал-Ҳаққо 24-оят). Овқатланишдан олдин Абдуллоҳ ибн Муборак аёл фарзандларидан оналари ҳақида сўраб-суруштирди. Улардан бири: “Онамиз 40 йилдан буён шу тарзда суҳбатлашадилар. У киши доимо Қуръон оятлари билан мурожаат қиладилар ва жавоб берадилар. Онамиз қиёмат куни Аллоҳ таоло ҳузурида номаи аъмолимдан беҳуда бирор сўз чиқмасин деб, қўрқиб Қуръон оятлари билан суҳбатлашишга одатланганлар. Ушбу гаплардан кейин қуйидаги оятларни тиловат қилдим: «ذَلِكَ فَضْلُ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ» “Бу Аллоҳнинг фазлидир (ва уни) хоҳлаган кишисига берадир. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир” (Жума 4-оят). Қиёмат куни шу аёл кабилар Аллоҳ таоло ҳузурида жам бўладилар. Замонамизнинг аёллари асосий вақтларини ғийбат, иғво, мазах ва бўҳтон билан ўтказмоқдалар. Нари борса, ҳозирги аёллар 5 вақт намозни тўлиқ қилиб ўқиганлари ўқийди. Ўқимаганлари эса асосий “вазифалари” ғийбат билан вақтларини ўтказадилар. Бундай аёллар қиёмат куни Аллоҳ таоло ҳузурида Қуръон оятлари билан сўзлашувчи сингари аёллар олдида ўзларини қандай ҳис қилар эканлар. Тарихга назар солсак, бу уммат аёллари ичидан олима, тақводор ва фарзанд тарбиясида ўрнак бўладиган, Аллоҳ таолонинг ҳузурида баланд мартабаларни топишда эркаклардан сира ортда қолмайдиган аёллар ўтганлари маълум бўлади. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 06:03 | Савол-жавоблар | 159 | Долзарб саволлар