1000 талоқсан дедим
Ассалому алайкум! Мен рассияда ишлайман, хотиним билан қизим ўзбекистонда. Мани ота-онам билан яшайди, 2кун олдин тортишиб қолдик. Мурожат қилишимдан мақсад тортишувда жудаям жахлим чиқиб 1000 талоқсан деб юбордим ва 2-3 марта шу сўзни қайтардим ўзимни қўлга ололмай қолгандим. Асабимни жиловлай олмадим, бундан анча олдин хам жанжалимизда фақат бир марта айтгандим. Унда қайтиб олиб бирга яшагандим энди яна оиламни қайтарсам бўладими? Ёрдам беринглар ман бу сўзни маносини тўла англамаган эдим билардим ажралиб кетишини, лекин қайтиб никох ўқиш мумкин эмаслигини билмасдим. Илтимос ёрдам беринглар ман оиламни йўқотишни хохламагандим, ўзимни тилимни бошқара олмасдан айтдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар эр хотинига: «Сени шиддатли», «қаттиқ», «энг катта», «энг узун», «энг кенг талоқ қўйдим» деса, ёки «тоғдек», «мингдек талоқ қўйдим» каби лафзларни айтса, унинг нияти сўралади. Агар «Уч талоқни ният қилган эдим», деса, уч талоқ тушади. Икки талоқ ёки бир талоқни ният қилган бўлса, бир талоқ тушади. Бу ҳолатда икки талоқ тушиши мумкин эмас. Агар «юз»,«минг», «қум талоқ қўйдим» деса, уч талоқ тушиб, учтадан ортиғига гуноҳкор бўлади. “Кифоя” китобидан. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 17:06 | Савол-жавоблар | 139 | Оила ва турмуш