Кетишдан олдин хомила бўлган

Ассалому алайкум! Мен аёлимга бир йил олдин смс орқали уч талоқ бердим ва мана бир йилдан бери яшамаймиз, лекин орада бола туғилиб қолди. У кетишдан олдин хомила ушлаган экан. Энди нима қилишни билмай қийналиб юрубман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уч талоқ тушган, бошқа эрга тегиб чиқмагунча бирга яшашга йўл йўқ. Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади:   فَإِن طَلَّقَهَا فَلاَ تَحِلُّ لَهُ مِن بَعْدُ حَتَّىَ تَنكِحَ زَوْجًا غَيْرَهُ فَإِن طَلَّقَهَا فَلاَ جُنَاحَ عَلَيْهِمَا أَن يَتَرَاجَعَا إِن ظَنَّا أَن يُقِيمَا حُدُودَ اللّهِ وَتِلْكَ حُدُودُ اللّهِ يُبَيِّنُهَا لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ۝ 230. Сўнг агар талоқ қилса, бундан кейин у аёл токи бошқа эрга тегмагунича унга ҳалол бўл¬мас. Агар у ҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, бир-бирларига қайтсалар, уларга гуноҳ йўқ. Ана шулар Аллоҳнинг чегаралари бўлиб, уларни биладиган қавмларга баён қилур. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:06 | Савол-жавоблар | 152 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar