Келинни кўнглини оғритиш
Ассалому алайкум! (Бир яқин кишимнинг илтимосли саволи). Кўнгил оғритиш масаласида сўрамоқчиман. Онамла хадис ва хаёт китобида кўнгил оғритиш кечирилмас гуноҳ, қачон кўнгли оғриган одам кечирсагина кечирилади деб ўқиптила. Бир савол қийнаяпти. Акамни аёли яни келинимиз бор. Онамла хаммага қиз қилиб олганман дейдилар. Мени эрим чет элдалиги сабаб деярли қизлик уйимда яшайман. Қизлик уйимда онамла мени жуда кўп эркалайдилар, 1та идишга овқат солинса яхши нарсаларини териб менга эркалаб берадилар, лекин келинимизга ол хам демайдилар, уйимдаги муҳитим сабаб фақат мени хақ деб биладила эримни хам ёқтирмайдилар. Лекин акам келинимизни сўкса онам келинда айб ўғлим ёмонмас деб ишонмайдилар. Менга нарса оберсала келинимиздан яшириб оберадила билмасин деб. Келинимизга доим “мани билмасанг кўр бўласан” деб урушаверадилар. Келин қизлик уйига борса набирангизни соғингансиз деб тел қилса уятсиз ичимни куйсин деб атайни қиляпсан деб сўкадилар. Келинимиз индамайди лекин хафа бўлганини юзидан билдиради. Купинча гапирмай хам қўяди. Саломлашади ишларини хоп деб қилади лекин мулозамат қилмайди. Келинимизни олдида мени қизим мехрибон, ёқимли, чиройли, сабрли, гўзал деб жуда кўп мени мақтайверадилар. Базан фикрини хам эшитмай сўкиб берадилар. “Сени ёмон бўлсин демайман урсам хам хаққим бор сени” дейдилар келинимизга. Саволим шу холатда келинимизнинг кўнгли оғриши мумкинми? Яъни кўнгли оғриса онамдан норизо бўлиб қолса онам гунохкор бўлиб қолмайдиларми? Келинимиз кўнглим оғриди демайди лекин индамай уйига кириб йиғлайди халос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қайнонани келинга заррача ҳам ҳаққи йўқ. Шариатимиз бўйича келин эридан қайнона қайнотасидан алоҳида яшашни хоҳласа бу келиннинг ҳаққи деб белгиланган. Онангизни келинга қилган ҳар бир сўзи ва қилиқлари зулм ва ҳаром амалдир. Обрўсини тўкиш ҳаром, юзини буриштириб қараши ҳаром. Энди тасаввур қилаверинг онангиз кунини нима билан ўтказаётганини. Келин индамасада онангиз қиёматдан муқаррар жазосини олади. Онангиз келинни кўнглида ғубори қолмагунча кечирим сўраши ва рози қилиши шарт. Онангизни рози қилиш ўғилни вазифаси, келинни эмас. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 17:44 | Савол-жавоблар | 175 | Оила ва турмуш