Диний ва дунёвий илм

Ассалому алайкум! Мен диний илмлардан ташқари, дунёвий илмларни ҳам ўрганаман. Чет тилларини ўрганаман. Ҳадисларда ўқигандим, илмнинг савоби ва афзалликлари тўғрисида. Мен олаётган дунёвий илмларим учун Аллоҳдан ажр кутсам бўладими? Ёки бу фақат дунёвий илмлардами? Очиғи жуда кўп вахтимни сарфлайман дунёвий билимлар учун. Албатта, ўзига яраша қийинчиликлари бор. Сабрли бўлиш жоиз экан. Шу қийинчиликларига сабр қилиб, Аллоҳдан ажрлар кутаман. Шу тўғрими? Албатта, яхши ният қилганман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз инсониятга, хусусан мусулмонларга икки дунёсига фойда берадиган илмни ўрганишингиз, бу борада ниятни туғрилаб олишингиз айни савоб ва ибодат ҳисобланади. Дунёвий илмларни чўққисига чиқиш ҳам охир оқибат Аллоҳнинг маърифатига олиб боради. Дунёни ва ҳолатни теран англашга чақиради. Иқтисодда сармоя ва ресурсни тақсимлаш деган муҳим боб бор. Инсоннинг сармоя ва ресурси умри ва унинг истеъдоди бўлади. шуни тўғри тақсимласангиз дунёда ҳам муваффақиятга эришасиз охиратда ҳам нажот топасиз. Баъзи бир одамлар жуда кўп китоб ўқишни ёқтиришади. Бу яхши ҳислат, аммо ўша китоб ўқишда дини ёки дунёсига фойда келтирадиганлари бор, китоб ўқишга чанқоқлик, очлик деган нарсани қондириш учун ҳам китоб ўқиш бор. Унда одамлар дунё ва охиратига фойдаси бўлмаган фантастик, хаёлий ишқ муҳаббатга тегишли китобларга вақт сарфлашади. Албатта улар ҳам маълум даража фойдаси бор, лекин уларнинг фойдаси Аллоҳ таолонинг Қуръонда зикр қилган
Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. Сен: «Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир», – деб айт.(Бақара сураси 219-оят)
оятидаги “кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир” мисолига ўхшайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:44 | Савол-жавоблар | 203 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar