Аёлнинг маоши

Ассалому алайкум! Аёлининг маошига кўз тикиб ўтирадиган ва ўша маошга ўз режаларини тузадиган эрлар ҳукми қандай? Аёл ишлаб топган пулидан ўзи учун қанча ишлатиши мумкин? Ёки ҳаммасини эрига бериши керакми? Ўша пулни ҳаммасини берасан деб эри урушиши мумкинми? Аёл фарзандлари, ота-онаси учун ўз пулидан ишлатса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёлни топганини ҳаммаси аёлнинг шахсий мулки. Хоҳласин эрига берсин хоҳласин бермасдан ўзи ишлатсин. Унда эрни бир тийинлик ҳам ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:44 | Савол-жавоблар | 141 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar