Бомдод намозининг охирги дақиқаларида уйғониш

Ассалому алайкум! Бомдод намози вақти тугашига жуда кам вақт (масалан, 5 дақиқа) қолганда уйғондим. Тезда тоҳарот олиб намоз ўқишни бошлайверишим керакми ёки қуёш найза бўйи кўтарилишини кутишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тез чопиб таҳорат қилиб фарзини ўқинг. Унгача қуёш чиқмаса фарзи адо бўлади. агар қуёш чиқиб кетса қазосини ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:44 | Савол-жавоблар | 168 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar