Намоз вақтлари тақвим хақида
Ассалому алайкум! 1). Шом намозини тақвимда кўрсатилган хуфтон намози вақти киргунича ўқиса бўладими? 2). Хуфтон намозига азон чақириғини тақвимда кўрсатилган хуфтон намози вақтидан олдин айтиш тўғрими ёки хуфтон намозини тақвимдаги вақтдан олдин ўқиш хам?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа.
2). "Кифоя" китобида қуйидагича келади:
Шомники ундан то шафақ ғойиб бўлгунча. У қизғишликдир ва бунга фатво берилгандир.
Имом Муслим Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Модомики шафақ ғойиб бўлмаса, шомнинг вақти бор», деганлар.
Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг вақтларини кўрсатганлиги ҳақидаги ҳадисда: «Сўнгра шомни қуёш ботиб, рўзадор ифтор қиладиган пайтда ўқиди. Сўнгра хуфтонни шафақ ғойиб бўлганда ўқиди», дейилган. Демак, шом намозининг вақти ушбу икки вақт орасида бўлади.عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ وَقْتِ الصَّلَوَاتِ فَقَالَ وَوَقْتُ صَلَاةِ الْمَغْرِبِ إِذَا غَابَتِ الشَّمْسُ مَا لَمْ يَسْقُطْ الشَّفَقُ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозлар вақти ҳақида сўралди. Бас, у зот:
«…Шом намозининг вақти қуёш ғойиб бўлгандан шафақ тушгунча», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. Валлоҳу аълам!
https://savollar.islom.uz/s/38306
25 Май 2022, 17:44 | Савол-жавоблар | 170 | Намоз