Невара олдида бувининг кийиниши
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғимни сингилларини 13ёшли ўғиллари таътилда бизни уйда юради. Кайнонам билан яни бувиси бирга ётиши, уни устига қайнонамнинг бемалол кийиниб ечинишлари, ички ва тунги кийимда хам бемалол юришлари қанчалик тўғри? Хўжайнимга бундай килишлари яхши эмас десам ўзларини неваралари дейдилар. Жиянимиз менга уй юмушларида ёрдам берадилар лекин уларнинг мени ва қизларимни олдида юришлари тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 13 ёш балоғатга қадам қўйиш ёши ҳисобланади. Бундай қилишдан сақланиш керак. Аллоҳ таоло “Шамс” сурасида марҳамат қилади: فَأَلْهَمَهَا فُجُورَهَا وَتَقْوَاهَا 8. Унга фужурини ва тақвосини илҳом қилди.
Ушбу оятда Аллоҳ таоло бандаларининг ичига гуноҳга бошловчи унсурни ҳам тақвога бошловчи унсурни ҳам қўйганини баён қилган. Инсон гуноҳ ишларга яқинлашганда, бузуқ нарсаларни кўрганда, бузуқ одамларга яқинлашганда фужурга бошловчи унсур ишқаланиб ҳаракатга келади ва инсонни ҳам ўша томонга ҳаракатга келтиради. Тақвога сабаб бўладиган ишлар, кишилар ва насиҳатларга яқинлашганда тақво унсур ишқаланиб ҳаракатга келади ва инсонни ҳам ўша томонга ҳаракатга келтиради. Гоҳида инсон аввалдан ўша ишларга булғаниб кейин тавба қилган бўлса ҳар эсига тушганда ўша фужурга бошловчи унсур ҳаракатга келиб қолади. Бу ҳаракатга келиш айб эмас, бу нарса ҳаммада содир бўлади. шундай вақтда тақвони ҳаракатга келтирувчи омилларга яқинлашиш керак бўлади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 17:53 | Савол-жавоблар | 132 | Оила ва турмуш