Намозга дангасалик

Ассалому алайкум! Синглим 5 вақт намоз ўқийди. Авваллари мен ҳам бомдод намозини ўқирдим кўп вақт ўтмасдан намоз ўқимай қўйдим. Синглим кўп бора намоз ўқишга ундаса ҳам ичимда қўрқувми дангасаликми менга тинчлик бермайди. Яна ўқисам аввалги ҳолатни такрорлаб қўйсамчи Аллоҳни ўйин қилган бўлмайманми деган ҳаёлллар мени тарк этмайди. Энди бўлди намозни ёд олиб ўқийман деганимда дангасалигим тутади. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизга шунчалик ихтиёр берилган. Хоҳланг намоз ўқиб аҳли жаннатлардан бўлинг. Хоҳланг нималарнидир баҳона қилиб ўқиманг, дўзахий бўлинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:58 | Савол-жавоблар | 193 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar