Аёллар масаласидаги тушунмовчилик

Ассалому алайкум! Ислом.уз порталининг аёллар фиқҳининг савол жавиб коринишида " ЖАВОБ: аёлларга поклик билан нопокликни ажратдиган даражада ҳайз, нифос, истиҳоза масалаларини ўрганиш, шунингдек уларнинг валий, эрларига унинг масалаларини қизлари, сингиллари, аёллари ва қўл остидагиларига ўргатиш вожибдир. Ҳайз кўришни бошлаган аёлларга унинг бошланиш, тугаган кунлари, соатлари, минутларини ёдда тутиши вожиб амал ҳисобланади" дейилган. Агар бир аёлнинг ҳайзи ҳар 10-санада келса,масалан 10-май куни пешинда келса одати бўйича 20-сананинг кечига бориб ҳайздан бутунлай покланади. Шу аёл 20-санада шомдан бошлаб ғусл қилиб ибодатга киришадими ёки пешин бўлиши билан ғусл қилиши керакми? Гарчи пушти, сарғиш ажралмалар келсада?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёлларда ҳайз тугаганини билдирадиган оқлик келади. Ўшанда ғусл қилишлари шарт. Ўн кун кўрадиган аёллар эса тўлиқ 10 кеча кундуз бўлса масалан 10 май куни пешинда келса 20 куни пешинида пок ҳисобланади. Ғуслни қилиб пешинни ўқиши керак бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:08 | Савол-жавоблар | 149 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar