Рўзадор бомдоддан кейин ухласа

Ассалому алайкум! Биламизки Бомдоддан кейинги уйқу макрух ҳисобланади. Аммо Рамазон ойида саҳарликка барвақт туриш кераклиги, оғиз ёпиб бўлгач бироздан сўнг бомдодни ўқиш кераклиги учун уйқу бироз кам бўлиб қолади ва ишда толиқишга олиб келади. Бунда тунги уйқу 4 борди деса 5 соат бўлиб қолади. Бу эса соғлиқ учун бироз зарар. Саволим шуки рамазон ойида ҳам бомдоддан кейин дам олиб бўлмайдими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дам олса бўлади. Шу ерда бир масалани яхши тушиниб олиш керак. Ҳанафий фуқаҳолари рамазон ойларидан бошқа ойларда бамдод намозини жамоат кўпроқ йиғилиши учун ғира ширадан бироз кейинроқ ўқишга тарғиб қиладилар. Рамазонда эса ғира ширада ўқишга тарғиб қиладилар. Эътибор берсангиз жамоатни эртароқ ёки кейинроқ ўқиши инсонларни ҳолатини эътиборга олиб айтилган. Албатта бу жамоатни ўйлаб айтилган гапдир, ёлғиз ўқувчилар ва жамоатга қатнашолмайдиган аёллар вақти кириши билан ўқиб олганлари афзал. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:13 | Савол-жавоблар | 154 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar